Талоқ қилишни хоҳламасдан талоқ деса
Ассалому алайкум! Мен рафиқам билан оила қурганимдан сўнг исломий одоб билан гўзал оила қуришни нийят қилдим. Аёлимга намоз ўрганадиган китоб олиб бердим унга яхши эр бўлишга ҳаракат қилдим аёлимга қанчалик мехрибон бўлмай баробир унинг чехраси ёришмасди ҳаттоки тўшакдаги муносабатидан ҳайратланардим гўёки у мен билан бўлишни истамасдек эди. Ва мен аёлимдан бунинг сабабини сўрадим. Аввалига аёлим менга ҳеч нарса айтмади кейинчалик орадан 1-1,5 ой ўтгач аёлим мен билан яшолмаслигини олдин аҳду паймон қилган севгилиси борлигини айтди отаси мажбуран менга узатган экан. Мен вазминлик билан унга тақдир қилинган нарса хайрлироқ эканлигини олдинги севги ҳою ҳавасларга берилиш яхши эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилдим у эса талоғини сўраб ҳолу жонимга қўймади. Мен унга мен сени қўйиб юборишни хоҳламайман мен билан яшаб кўр Аллоҳ ҳаққи никоҳ муқаддас ришта деб уқтирдим у эса мени умуман тингламас талоғимни беринг деб туриб олди. Мен ноилож талоқсан деб айтдим лекин умуман хотинимни қўйиб юбориш нийятим йўқ эди. Кейин иккинчи куни у билан сухбатлашиб сени талоқ қилганим йўқ амаллар нийятга қаралади мен сени юз бора талоқ десам ҳам талоқ эмассан чунки сени қўйиб юбормайман сенга собиқ севгилингдан кўра хайрли эр эканлигимни исботлайман деб айтдим. У эса агар талоқ бермасангиз ўз жонимга қаст қиламан деб мени қорқитди ва яна мен сени талоқ қилишни хоҳламайман аммо сен ўзинг талаб қилганинг учун ҳам мажбурман деб талоқсан дедим ва уч марта талоқ лафзи унга тегди. Аллоҳ гувох шу сўзни ишлатганим учун роса йиғладим. Аллоҳим аршингни ларзага солганлигим учун кечир. Хотиним ҳам кетиш тараддудини кўрди мен унга уч ой идда сақлаб кейин кетишини илтимос қилдим ва у кўнди. Гарчи талоқ деган бўлсам ҳам кўнглимда унга талоқ бермаганим учун уни хотиним деб ҳисоблар эдим. Унга ғамхўрлик қила бошладим еб ичишига умуман нима хожати бўлса барчасига бахоли қудрат қарашдим. Орадан ҳафта ўтиб аёлим мендан ҳомиладор эканлиги аниқ бўлиб қолди. Мен энди боламни туғиб бериб кейин кетишлигини айтдим. У кўнмади мен яна икки ой идда сақлаб кетиши мумкинлигини айтдим унга ҳамон ғамхорлик қилардим ва у менинг фелимни тушуна бошлади ҳар бир амалимда у мени диққат билан кузатар экан ва менга бефарқ эмаслигини қилган хатоси учун кечиролсам кечиришимни ва мен хоҳласам билан яшамоқчилигини айтди. Мен нима қилишим керак илтимос менга аниқ жавоб беринглар илтимос. Ханафий мазхабимизда Умар ибн Хаттоб р.а. давридан бошлаб бир лафз билан айтилган учталоқ учталоқ ҳисобланар экан пайғамбаримиз даврларида эса бир талоқга ўтган мен қандай йўл тутай. Ахир жамиятда бузуқлик кўпайиб кетган бир даврда яна бир заифа бузуқ йўлга кириб кетиши мумкин отаси оқ қилиши мумкин уни севаман. Лекин шарриятга ҳам қарши чиқа олмайман
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушган. Сиз бўлиб-бўлиб айтгансиз. Жоиз эмас. Талоқ қўймасдан олдин сўраганингизда йўлини айтиб берар эдик. Талоқ қўйишни ният қилмасдан айтган бўлсангиз ҳам талоқ тушган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:21 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ тушган. Сиз бўлиб-бўлиб айтгансиз. Жоиз эмас. Талоқ қўймасдан олдин сўраганингизда йўлини айтиб берар эдик. Талоқ қўйишни ният қилмасдан айтган бўлсангиз ҳам талоқ тушган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:21 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш