Қайнонам мероси

Ассалому алайкум! Қайнонам вафот этганига бир ойдан ошди. Уларнинг нарсалари, тилла сирғаси, идиш-товоқлари кўрпа-тушаклари, гиламлари хуллас улардан қолган нарсаларнинг ҳаммасида овсиним иккаламизнинг қанчалик ҳаққимиз бор? Ўзи умуман ҳаққимиз борми? Қайнонамизнинг 5та фарзанди бор 3 қиз 2 ўғил. Овсиним иккаламизга қайнопаларимиз қайнонамизнинг узук ва сирғасини берди. Ўғилларига қолдириш мақсадида. Олишимиз тўғрими йўқми? Мен сирғани қайтатиб бермоқчиман шу ишим қанчалик тўғри? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизларни у нарсаларда бир тийинлик ҳам ҳаққингиз йўқ. Улар икки ўғил ва уч қизники. Бирор нарсани олсангизлар ўғри ҳисобланасизлар. Мабодо бизга бўлаверади деган гап чиқиб кетса куфр бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам бор. Хизматини қилганмиз деган даъвоилар бўлса ижараг ҳақини келишиб олишларингиз керак эди. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 13:19 | Савол-жавоблар | 171 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar