Таҳоратсиз ғусл

Ассалому алайкум! Шу пайтгача ғусл қилаётганимда таҳорат олмасдан фақат ғуслга ният қилиб тўлиқ баданни ювганман. Албатта оғиз ва бурунни ҳам чайганман, аммо таҳорат қилмаганман. Яъни таҳорат қилмасдан ҳам ғусл қилса бўлаверадими? Бундан кейин ҳам шундай қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслдан олдин таҳорат қилиш суннат. Суннатни таркига одатланиш макруҳи таҳримий бўлиб қолади. Шунинг учун аввал таҳорат қилишни йўлга қўйинг. Таҳорат қилганингиз билан таҳорат синиб кетаверадиган бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:22 | Савол-жавоблар | 165 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar