Эронликлар киноси

Ассалому алайкум! 18-ноябрда эронликлар ишлаган «Муҳаммад» деган фильм премьера бўлади. Уни кўриш бизга жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Саудия муфтийси, уламолар ҳайъати раиси шайх Абдулазиз Ол Шайх ушбу фильмни "Шариатга мухолиф, Исломга қарши" деб васфлаган. Уни тамоша қилишдан огоҳлантириб, "Фильмда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истеҳзо қилинганлар, қадрлари туширилган, фильмнинг мақсади Исломни бузиб кўрсатишдир" деб айтган. Ал-Азҳар уламолари эса фильм лойиҳасини расман танқид остига олиб, суратга олиш ишларини тўхтатишга чақирганлар. Ислом Олами Робитаси ҳам бу фильмни қоралаб чиққан. Раис Абдуллоҳ Туркий жумладан : "Фильмни намойиш қилишни тўхтатиш ва ман қилиш зарур. Чунки бу фильм Аллоҳ бизга буюрган нарса, яъни Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни эъзозлашга зиддир" деган. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 03:20 | Савол-жавоблар | 157 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar