Севиб уйланиш
Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. У бир қиз билан 7 йилдан бери гаплашиб севишиб ва пинҳона учрашиб юради. Мен унга бу иш исломда мумкин эмас дедим: Исломда севги тўйдан кейин бўлади десам у менга: сен танимаган, севмаган, синамаган, билмаган қиз билан қандай турмуш қурасан балки характеринггиз тўғри келмас, ҳозирги кунда кўп турмушлар шу сабабдан бузилиб кетаябди деди. Энди савол: Устоз дўстимга нима маслаҳат берасиз? Ажралишлар камайиши учун қиз ва йигит бир бирини яхши таниши керак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳланишса бир йилга ҳам етолмаслигини эҳтимоли борлигини айтамиз. Биз фолбинлик қилаетганимиз йўқ, тажрибадан келиб чиқиб айтдик. Бир-бирини бунча йил таниб бўлганидан кейин тўйдан кейин бир-бирига қизиғи ҳам қолмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар