Мен ростан гуноҳкорманми?

Ассалому алайкум! 1. Менга қиз сотилади, сотилгандан кейин эри урса ҳам майиб қилса ҳам қизнинг ота-онасини ҳаққи йўқ аралашишга, бу Қуръонда ёзилган дейишди. Ростми шу? 2). Менга нисбатан сен гуноҳкорсан, оилани бузяпсан, болангни етим қиляпсан дейишяпти. Наҳотки онамга ҳеч бир асоссиз қўл кўтарган мени на касал пайтим на бир кийимга эҳтиёж сезсам қарамай отамникига ҳар касал вақтим ташлаб кетадиган ва менга 3 талоқ ёзган одам билан ажрашсам мен гуноҳкорманми? Уч талоқ айтган бўлсада қайтиб олдим Астағфируллаҳ деса қайта яшайверади деб динда айтилган дейишди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу гаплар динга ва Қуръонга ғирт туҳмат. 2). Уч талоқ ёзган бўлса уч талоқ тушган. Бу қайтиб олиш билан қайтадиган гап эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:29 | Савол-жавоблар | 143 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar