Дуо қилишда қофия

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, дуо қилаётганда қофияли иборалардан фойдаланишга шариатимизда қандай қаралади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу нарса яхши эмас. Инсон қалбдан, холис ва борича сўраши керак. Хусусан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган дуоларни қилишга ҳаракат қилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз сўрайдиган бизга фойдали бўлган бирор нарсани қолдирмаганлар. Ўшаларни топиб, ўрганиб ўша зотдек дуо қилишни ўрганишимиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:40 | Савол-жавоблар | 140 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar