Пайғамбаримизни тушида кўрган бўладими

Ассалому алайкум! 12 ёшлик ўғлим туш кўрибди. Тушида йўлни ўртасида юриб кетаётган эмишмиз. Шу вақт қиёмат қоим бошаланибди. Ҳамма инсонлар ўзини ҳар қаерга отиб югуриб қочишибди. Биз ҳам ўғлим билан бир уйга кирибмиз. Аммо бу уйни фақат девори бор томи йўқ экан. Осмонда чақмоқ чалиб қўринчилик тусга кирган эмиш. Ўғлим дахшатга тушиб қалтирай бошлабди шу вақт ана ўша ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайдо бўлиб қолибдилар. Ўғлим я Расулуллоҳ ман қўрқиб кетяпман, энди нима қиламиз деб савол берса улар қўрқма ўлим қўрқинчилик эмас, бу дунёдан ҳамма ўтади. Сан Аллаҳга дуо қил сўра ва сабр қил, қўрқма деб айтибдилар. Соат 3 лар атрофида экан. Таҳорат олиб таҳажжуд ўқиб олибди. Уларни кўринишларини сўрасам сочлар елкарига тушар тушмас қоп қора рангда эди, юзларини ранги бироз буғдойроқ оппоқ эмас эдилар, бўйлари ҳам жуда баланд эмас, устиларида оқ кийим бор эди. Кўзлари қора эди деб айтди. Шунга кимдан сўрашни билмай сизларга ёзай дедим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Сийрат китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сиз айтган сифатда сифатланган. Бу каби тушлар инсонни иймонини зиёда бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:31 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar