Эмизикли аёл намози

Ассалому алайкум! Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда намоз ўқиш тартиби қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши бундай пайтда намозга энг муҳтож ҳолатда бўлади. Чунки болани соғ-саломат дунёга келиб олиши ёлғиз Аллоҳ таолонинг қўлида. Кўп намоз ўқиб сўраш билан эса бу нарса осонлашади. Эмизикли аёллар эса бенамоз ҳолатда сут эмизсалар болалари фосиқ-фожир бўлади. Чунки сут билан нафақат қувват балки, меҳр, онадаги тақво ҳам ўтади. Намоз ўқимаган аёл эса табийки жанобатдан ҳам ғусл қилишга эринади, ғусл қилмаганидан кейин ҳукмий нажосат ҳисобланади. Ундай аёллардан фаришта ҳам қочиб жинлар ёпишади. Бу эса болага жуда қаттиқ таъсир қилади. Болани бокамол бўлиши учун она ҳомиладор ва эмизикли вақтда Аллоҳ таолога қаттиқ боғланиши керак. Болани эмизганида онанинг таҳорати синмайди, мабодо рўзадор бўлса бу билан рўзаси ҳам очилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar