Дуо қилиб бандани сўраб олиш

Ассалому алайкум! Мен рўза пайти айни дуо қабул бўладиган пайтларда бир инсонни жуда тақводорлиги учун Аллоҳдан шу инсонни турмуш ўртоқ қилиб пешонамга ёз, уни қалбига менга нисбатан муҳаббат солгин деб дуо қилиб сўраган эканман. Тўғриси ўша пайт билмасдим бандани бунақа қилиб дуо қилиб сўраб бўлмаслигини. Кейин билиб дарҳол у дуони тўхтатдим. Лекин айнан ўша инсон мени қаттиқ яхши кўриб қолди ва уйимга совчи жўнатди. Лекин онаси қаттиқ қаршилик билдирди мени келин қилишга. Тушунмаяпман. Бу дуойим қабул бўлганими ёки бошқа нарсами? У инсонни тақвоси учун ёқтирардим. Ҳозир мен нима қилай буларни синов деб қабул қилиб сабр қилайми ёки у инсондан бутунлай умидимни узайми бунақа қилай десам дуойим қабул бўлиб у менга уйланмоқчику шунга ўйланяпман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз “Роббим менга Ўзингни наздингда солиҳ деб билган бандангни насиб қилгин” деб дуо қилинг. Муайян фалон шахсни деб сўраманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 173 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar