Тахорат борлигини унутиш

Ассалому алайкум! Тахорат олганимдан кегин бир қанча вақт ўтгандан кегин худди тахоратми кетгандек ёки ел чиқарагандек бўлавераман. Кўнглим ғашланади, бунақа вазиятда нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича кўрсатмалар берганлар. عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، فَقَالَ : لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا  ، وروى مسلم Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади:
“Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”.
Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:45 | Савол-жавоблар | 186 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar