«Куёвчак» ва келин сепи
Ассалому алайкум!Ассалому алайкум! 1. Яқинда Айюб Рамзнинг (Аллоҳ раҳматига олсин!) «Куёвчак» мақоласини ўқиб қолдим. Ҳақиқатан, жуда долзарб мавзу кўтарилган экан. Минг афсуски, сўнгги вақтларда мана шундай «куёвчак»лар жуда кўпайган. Бундай «мард»ларнинг кўпайишига том маънода ота-оналар ва аҳмоқона, бирорта ҳам шаръий ҳукмга асосланмаган урф-одатлар сабаб бўлмоқда. Лекин, тан олиш ҳам керакки, «куёвчак»ликни қанчалик уят ҳолат эканлигини тушуниб етган, тўй ва келин сарполарининг барча ҳаражатларини ўзи кўтарган йигитлар ҳам йилдан йилга кўпаяётгани рост. Келиннинг барча сепларини куёв томон қилгани жуда қувонарли ҳолат, лекин яна бир масала бор: Ҳазратнинг «Бахтиёр оила» китобида Пайғамбаримиз с.а.в. қизлари - Фотимани турмушга бераётганида сеп қилиб берганликлари ёзилган. Агар қиз фарзандга сеп қилиб бериш суннат бўлса, ҳозирги кун нуқтайи назаридан бу қандай буюм-анжомларга тўғри келади? &нбсп; 2. «Зикр аҳлидан сўранг» тўпламининг кейинги жузларига ҳайъатнинг жавоблари ҳам киритиладими? (Фарғонадан, Ҳусниддин Али).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Абу Толибнинг кўпгина фарзандлари бўлиб, қариндош уруғлар бўлишиб ўз қарамоқларига олишган эди. Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғида эдилар. Ўз фарзандларидек катта қилган эдилар. Ёш болалардан аввал иймонга киргани ҳам Али розияллоҳу анҳу бўлганлар, чунки у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма ҳолатлариан хабардор эдилар. Худди ўғил даражасида эдилар. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига берган нарса куёвларнинг уйида ҳам мавжуд, олиб боришга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!
2). Китоб ва нашрётга оид саволлар бўйича [email protected] сайти ёки +99871216-29-27га мурожаат қилинглар. Администратор.
26 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар