Банкга фоизга пул қўйиш

Ассалому алайкум! Ман 1 қизим билан оиламдан ажрашган холда ота онам уйларида яшайман. Ота онам банкга фоизга пул қўйишган ва бошқаларга хам пул қўйишни маслахат беришади. Биз қизим билан шу фоизга берилган пуллардан яшаяпмиз. Мен биламан бу судхўрлик эканини, неча маротаба пул қўймасликни талаб килдим ва судхўрлик эканини айтдим. Ўқиётган намозларим, қиладиган ибодатларимга ва фарзандимни тарбиясига бу пуллардан яшаётганимиз тасир қилмасин деб Аллоҳдан хар куни панох сўрайман. Айтинчи бунда менинг ибодатларимга ва фарзандим тарбиясига зиёни борми? Мен мутлақо қаршиман бу пулларга, лекин хозирда бошқа иложим хам йўқ. Мен бу холатда нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни бошқа жойдан киримингиз бўлса ундан ейишингиз жоиз эмас. ҳеч иложингиз бўлмаса нопок пулларни ҳукми фақир-мискинларга эҳсон қилиш ҳисобланади. Сиз ўша бечора фақир-мискинлар қаторига кирсангиз ейишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 194 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar