Ғусл қилиш шартми?

Ассалому алайкум! Яқинда турмуш қурдим. Катталар турлича фикр билдиришаяпти. Жинсий муносабатдан сўнг, кимдир фақат истинжо қилинса бўлди деса, яна кимдир ғусл олиш керак деяпти. Менинг фикрим, агар ҳар сафар жинсий алоқадан сўнг ғусл оладиган бўлсак ҳозирги ҳавода шомоллаб қолмаймизми? (биз қишлоқ жойида ҳовлида яшаймиз, ҳаммом ҳам йўқ, ўтин ёқиб уй иситамиз) Шомоллаб қолишдан қўрқиб намозларимни ҳам тўхтатиб қўйдим. Турмушимизга ҳали 1 ой ҳам бўлгани йўқ. Нима қилишга ҳайронман. Ҳадеб ғусл олавериш керакми ёки таҳорат олса ҳам бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жинсий алоқадан кейин ғусл олиш шарт. Яшаётган уйингизни иситсангиз керак. Ўша хонада бирор пардани орқасига ўтиб 3 литр сув билан ғусл қилиб олсангиз бўлади. Шамоллаш аниқ ҳолатда бўлса жанобатдан таяммум қилиш жоиз бўлади. Намозларни тўхтатманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 165 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar