Ароқ сотиш гуноҳми?

Ассалому алайкум! Мен бир тадбиркор қўл остида ишлайман. У ерда спиртли ичимликлар сотиб ойлик маош олиб оила боқаман. Кўп инсонлар бу ишим нотўғри эканини айтишади, ишлаб топган пулларимни уй рўзғоринга ишлатсанг харом хисобланади деб айтишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри айтишар экан. Сизга барчамизни яратган Роббимиз, жаннатга ёки дўзахга туширувчи ва тақдирингизни ҳал қилувчи буюк Зот Ўз китоби Қуръони каримда ҳаром қилганлиги кифоя қилмайдими? Ғазабига дучор бўладиган ишни қилаяпсиз экан. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:07 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar