Намоз ниятини хато айтган бўлса

Ассалому алайкум! Бир танишим 6 ойдан бери намоз ўқаябди, лекин кеча сўрасам ниятни шом ва хуфтонга алмашириб ният қилибди. Яъни шом намозининг 3 ракат фарз дейишни ўрнига 3 ракат сунатини ўқишни ният қилдим деб, кейин 2 ракат фарзга деб ният қилиб ўқибди. Бундай ўқилган намози нима бўлади? Буларни қазосини ўқийдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди ҳафсаласини тушурманг. Бундан буёғига тўғрилаб ўқисин. Кейинчалик вақти бўлганида қазоларини қайта ўқиб олади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:01 | Савол-жавоблар | 168 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar