Эр аёлни талоқсиз бутунлай ташлаб кетса

Ассалому алайкум! Ман турмишдан ажрашиб кетдим. 1-эрим билан кўп яшамадик, улар мани талоқсиз ташлаб кетди. 3 йилдирки бир биримзни кўрмадик, ота-онам мани турмишга чиқишга оила қуришмга маслаҳат бердила ман ҳозирда 1-турмишмдан талоқ олмаганман. Уни фақатгина “сан билан яшамайман, уйинга кет, ажрашаман” деган гапи эди. Ман 2 маротаба оила қурдим, ҳозирда ҳаётим аъло даражада, лекин талоқ бўлмаганлиги учун кўнглим негадур ғашланади. Ман тўғри иш қилдимми ёки талоқсиз ҳам турмишга чиқишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “яшамайман уйинга кет” деган сўзи талоқни билдиради. Иддангиз чиққанидан кейин бошқага турмушга чиққан бўлсангиз никоҳингиз дуруст. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:18 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar