Пешона терлаш

Ассалому алайкум! Пешона терлаши ҳақида ҳадис ёки ривоятлар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жон топшираётганда пешона терлаши ҳақида бор. عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُؤْمِنُ يَمُوتُ بِعَرَقِ الْجَبِينِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин пешона тери билан ўлади», дедилар».
Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яъни, ўлим шиддатидан ва Роббидан ўзига берилган башоратлардан хижолат бўлганидан мўминнинг пешонаси терлаб кетар экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:30 | Савол-жавоблар | 247 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar