Намоз қироатидаги хато

Ассалому алайкум! Намозда Фотиҳа сурасининг охиридаги "валаззооооллийн." қисмида "о" эмас "а" деб қироат қилса, намоз бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ҳамманинг қўлида телефон. Юзлаб қориларнинг тиловати, юзлаб қориларнинг ҳарфларнинг махражлари тўғрисидаги дарслари бисёр. Мўмин киши интернетда кўрадиган қизиқарли нарсаларини мингдан бирини ажратса буни ҳам илмини билиб олади. Шундай қилайлик. Фарзанд ва оиламизга бир дақиқалик мадрасани ташкил қилайлик. Унда таҳорат, намоздан бир кунда биттадан масалани ўрганишни жорий қилайлик. Шунда ота-онани номаи амолига ўзлари ўқиган ҳамда оиласидагилар ўқиган намозларнинг савоблари тенма тенг ёзилиб туради. Бир киши ўғлига суннатга мувофиқ таҳорат қилишни ўргатиб қўйса, ўша фарзанд вафот топгунича неча бор таҳорат қилса ҳар бир қилган таҳоратидан ўргатган отасига савоб бориб туради. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик керак. Бу қўлидаги милиардни бировга ўғирлатиб юборгандан кўра ачинарлироқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:31 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar