Тошкент вилоятидаги табиб ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Тошкент вилоятида бир табиб бор. У киши олдига борганларнинг икки қўл томирларини ушлаб кўриб, қаери оғрияпти, қанақа касаллигини айтади. Кейин уч литрли бонкага майдаланган турли нарсаларни (кўпчилик гиёҳлар дейишяпти) касалига қараб баъзиларидан турли миқдорда солиб, дамлама тайёрлаб беради. Бу дамламадан қанча вақт, қанча миқдордан ичиш кераклигини айтади. Ушбу табиб сабабли даво топганлар ҳам кўпчилик экан. Мени ўйлантирган нарса шуки, бир қариндошимни олиб борган эдик, фақатгина қўл томирларини ушлаб кўриб, умуртқаси 4-5 жойидан синганлигини тўғри айтди. Қариндошим ростдан ҳам бир ярим йил аввал автоҳалокатга учраб, умуртқаси 5 жойидан синган, операция қилинган. Шу нарсани ҳам томирни ушлаб кўриб аниқлаш мумкинмикан. Бу табиб пайшанба ва жума кунлари беморларни қабул қилмайди, сабабини билмаймиз. Олдига борган одамларга фолбинларга хос бўлган ортиқча гапларни айтмайди. Дорини ичиб бўлгандан кейин докторга бориб текширтириш кераклигини ҳам айтади. Шу табибга шубҳаланмасдан бораверсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган табиб аввалда машҳур бўлган Гулмат табибнинг ўғли бўлса борса жоиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:42 | Савол-жавоблар | 225 | Табобат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган табиб аввалда машҳур бўлган Гулмат табибнинг ўғли бўлса борса жоиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:42 | Савол-жавоблар | 225 | Табобат