Таҳорат кетадими?

Ассалому алайкум! Ҳар доим кичик хожатдан кейин яхшилаб истибро(сайтдан берилган ва китобларда ёзилган тавсияларга биноан) қиламан. Кейин таҳорат олишни бошлайман. Таҳоратдан сўнг закарнинг ҳажми хожатдан кейин нисбатан кичрайганлиги учун баъзан текширганимда сийдик кўринади. Мени қийнаётган савол шуки, агар у оқмаса, ички кийимга тегмайдиган даражада бўлса лекин қараганда намлик, яъни суюқлик кўринса таҳорат кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тешикка пахта тиқиб олинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 158 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar