Талоқ масаласида иккиланяпмиз
Ассалому алайкум! Хўжайиним билан уришиб қолип отамни уйига кетгандим ўша пайтда СМСла орқали яна телефонда гаплашганимизда 10 мартадан ортиқ талоқ айтгандила. Кийин ярашаман дедила, йўқ сиз манга талоқ айтгансиз ман сизга ҳаромман, шунчалик кўп талоқ айтгансизки нигоҳ ҳам ўқитиб бўлмайди десам хўжайинимга ман имомдан сўрадим талоқ айтишим фақат сани қайтариш ниятида бўлган ажрашиш ниятида эмас деганла. Имом унда ўртага талоқ тушмаган дебти. Ниятга боғлиқ экан ҳаммаси. Лекин эрим манни ниятим бошқа эди, талоқ айтишдан ажрашиш эмас сани қайтариш учун деганла имомдананм сўрагандим ниятда ҳақоний талоқ учун айтилган бўлса унда ростанам талоқ тушади агар ниятиз талоқ айтишдан пок бўлса талоқ тушмайди деган экан. Биз бу вазиятда қандай йўл тутсак бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом талоқ борасида ўта жоҳил ёки эрингиз сизни алдаётган бўлиши мумкин. 10та тугул уч талоқ билан ўртадага ришта мутлақо узилган. Талоқ сўзини айтишга ният шарт эмас. Ҳазиллашиб талоқ айтса ҳам тушаверади. Сизларни бирга яшашларингизга шаръан йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:59 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш