Қайнотам ёки қайнонамдан убу буюм олсам бўладими?
Ассалому алайкум! Менга тўй хашамда ёки бир тадбир бўлса қайнотамдан ёки қайнионамдан бир совға келади. Тўғриси олишга ийманаман ва қандайдир айтиш қўпол бўлсада эркаклик ғурури йўл қўймайди. Лекин барибир совға саломлар олиб келаверишади, сабаби 1та қиз бўлгани бўлса керак. Лекин Аллоҳ гувоҳ бирорта нарса талаб қилмаганман, аёлимдан ҳаттоки бирорта бир шу мавзуга пичинг хам қилмаганман. 1-2 совғаларини қайтариб юбордим. Шунда мендан хафа бўлишибди. Саволим шундан иборат: шариъат нуқтаи назаридан аёлим тарафдан келган нарсаларни олишим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз, лекин олмаганингиз маъқул. Арабларда “Ҳадя тила ва қўл оёқни боғлайди” деган мақол бор. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:27 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш