Итнинг зарари

Ассалому алайкум! Бизни махаллада итлар кўп. Баъзи қўшнилар хам ит боқади. Кўчага чиқсак албатта қувлайди. Айниқса болаларимни тишлаб олишидан қўрқаман. Уларга илтимос итингизни уйда боқинг десам хам таъсир қилмайди. Биринчи саволим қўшниларга шундай озор беришга динимизда қандай қаралади. Ўзимни 2йил олдин чамаси ит тишлаб олган. Кўрсам хам юрагим орқага тортади. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар шунчалик заракунанда бўлса, уларни ўлдириб юборишга шариат рухсат беради. Уларнинг ит боқишлари зулм ҳисобланиб ҳар бир заррача озорланган одам туфайли зулмнинг гуноҳи ёзилаверади. Қўшниларга берилган зулмнинг гуноҳи янада оғирроқ бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».
Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар.
Бухорийнинг лафзида:
«Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 01:25 | Савол-жавоблар | 168 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar