Рўзада наркоз жоизми
Ассалому алайкум! Аёл жинсий азоси орқали тухумдонлардан тухумхўжайрасини наркоз орқали олса аёл рўза бўлса рўзаси очиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда аёл кишининг жинсий аъзосига дори киргизилса ёки жинсий аъзо ювилса ёки ичидан бирор уруғ олса рўза очилмайди деб фатво берилди. Аввал барча китобларда шу қатори устозимизнинг фатволарида ҳам очилади дейилар эди. Фан тараққиёт топгач фанга тегишли бўлган фатволар ҳам албатта ўзгаради. Аввалда қулоққа дори томизса рўза очилади дейилар эди. Ҳозирги кунда фан қулоқ пардаси йиртилгандан бошқа кишиларда қулоққа томизилган дори ичкарига ўтмаслиги аниқланди ва уламолар очилмаслигига фатво беришди. Худди шунингдек аёл ва эркак жинсий аъзолардан ошқозонга йўл йўқ эканлиги аниқланди ва бу ҳолатда ҳам рўза очилмаслигига фатво берилди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:09 | Савол-жавоблар | 162 | Рўза