Намоз ичида таҳорат кетган ёки кетмаганлигини гумон қилиш
Ассалому алайкум! Намозда имомга эргашганимда ёки имомлик қилганимда, баъзида сийдик йўлимдан сийдик қолдиғи сизиб қолади. Бу ҳолат кўпинча биринчи ракатда руку ёки саждасида билинади. Кейин намозни охиригача адо қилиб, хожатга кириб текширсам, баъзида сийдик томчиси чиқиб қолган бўлади, баъзида эса чиқмаган бўлади. Ҳоп, сийдик томчиси чиқиб қолган бўлса, қайтадан таҳорат олиб, ўша намозни ўқийман. Лекин чиқмаган бўлса, таҳоратим бузилмаганлиги учун намозимни адо ҳисоблаб, қайта ўқимайман. Ҳоп, бу масала бўйича 2540-саволда жавобини ўқидим. Лекин, кифоя китобининг 1-жузининг 370- бетидан, иқтибос келтираман. Иқтибос: " Агар намозхон ... ... таҳорати кетганини гумон қилсаю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса, намози бузилади" иқтибос тугади. Кифоянинг шу жойини ва саволга берилган жавобни ўқиб аниқ бир хулосага келолмадим. Сизлардан илтимос, манна шу менинг ҳолатимдаги гумонимни батафсил тушунтириб беринглар. Менда васваса йўқ ҳаммаси аниқ. Фақат то текширмагумча иккиланиб намоз ўқийман. Саволим: Мени бу қилган гумонимни имомлик қилганимда ёки имомга эргашган ҳолатларимда намозим адо бўладими ёки бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз кетмаган бўлса намозингиз адо бўлади. “Кифоя” китобида кетди деб гумон қилиб, чиқиб таҳоратини текширгандаги ҳолат ирода қилинган. Сиз текширмай намозда давом этаверсангиз ва намоздан кейин текширганингизда кетмаганлиги аниқ бўлса намоз адо бўлади. “Кифоя” китобидан қуйидагича келади. Намозхон таҳорати кетганини гумон қилса-ю, масжиддан чиқса ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетса, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса ҳам, намози бузилиши аниқ. Аммо Агар (масжиддан) чиқмаган ёки ўтмаган бўлса, намозини давом эттиради. Яъни намозхон таҳорати кетди деб гумон қилса-ю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлганда масжиддан чиқмаган ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетмаган бўлса, намозини келган жойидан давом эттиради.Бу ерда намозни ичида туриб текшириш кўзда тутилган. Сиз каби салом бергандан кейин текшириш эмас. Жамоатга имом бўлсангиз қараганингизда таҳорат кетган бўлса жамоатга намозни қайта ўқиб олишни айтишингиз керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:11 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз