Сеҳргар учун жазо
Ҳурматли Устоз!Сизнинг қимматли вақтингизни олиб яна бир савол беришга ижозат бергайсиз.Фолбинлик, Сеҳргарлик, Мунажжимлик қилган ва қилдирган одам куфр иш қилган бо‘лади ва Жанобимиз Муҳаммад САВ га нозил бо‘лган нарсадан айрилади, сизнинг китобларингизни о‘қиш давомида Муҳаммад Мустафо САВ бу каби шаҳсларнинг жазоси зинҳор базинҳор олий даражаларга этиша олмасликларини ҳабарини берган эканлар, аммо шу каби кишиларнинг айби гувоҳлар ва далиллар билан исботланса уларга маҳкама томонидан қандай жазо тури қо‘лланилади? улар иймондан ажрагани яни кофир бо‘либ қолганини тушунтириб тавбага чақиргандан со‘нг ҳам о‘з билганида қолса уларга муртадга қо‘лланилган жазо чораси ко‘риладими? Дини ислом учун қилаётган ишларингиз бардавом бо‘лишлигини Аллоҳдан со‘раб, Аброр
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларга муртадга қарагандек қаралмайди. Ўша вақтнинг масъуллари ўзига яраша жазо белгилайдилар ва буни таъзир жазоси дейилади.
30 Апрел 2022, 13:17 | Савол-жавоблар | 194 | Бошқа ибодатлар