Азонни ёлғиз айтиш
Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни энди бошладим. Бизни қишлоқдаги масжид вақтинча ишламаяпти экан. Агар азон овози эшитилмаса уйда айтиш кераклигини эшитиб қолдим. Лекин мен хали азон дуосини ёдламаган эдим. Намоз ўқишни азон айтмасдан иқомат такбирини айтсам бўлаверадими ёки азон дуосини ёд олиб кейин намоз ўқишим керакми? Азон дуосини айтаётганда қўллар қандай холатда бўлиши керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши азонни билиб олиши керак. Дуосини китобга қараб ҳам ўқийверинг. Чунки ўша дуони ўқиган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатим вожиб бўлади деганлар. Қўлларни эътибори йўқ, асосийси ўша дуони ўқиш. Шунча йиллардан бери азон айтилади, дуо қилинади. Лекин суннатга мувофиқ дуо қилишда камчиликлар учрайди. Азон айтишда ҳам камчилик ва хатоларга йўл қўйилади. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ ثُمَّ صَلُّوا عَلَىَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бухорийдан бошқаси:
«Сўнгра менга салавот айтинглар, чунки ким менга бир салавот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн салавот айтади. Кейин менга Василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан биттасигагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганидан кейин «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас-солатил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъадтаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».
«Васила» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.
«Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом эса Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд – буюк шафоат мақомидир.
Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик, десак, азондан кейин ушбу дуони ўқиб юришимиз керак бўлади. Бошқа бир ривоятда «иннака лаа тухлифул мииъаад» қўшимча қилинган. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الدُّعَاءُ لَا يُرَدُّ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ» رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.
Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир, чунки бу вақт шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш лозим. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:20 | Савол-жавоблар | 185 | Намоз