Қазо бўладими?

Ассалому алайкум! Охиригача тутаман деб ният қилган эдим. 2 кун рўза тутдим, энди далага экин экишга кетишимиз ва шериклар билан тенг ишлашим керак. Далада ҳовли бор 1 аёл болалари билан яшайди (эри рус.да). Биз ташқарида ётамиз. Аёл 3 маҳал овқатимизни тайёрлаб беради. Саҳарликни тайёрлаб беринг дейишни ўзи бир қийин. Унга оғирлигим тушишини биламан. Саҳарликни ўзим тайёрлай десам, ташқарида шароит, газ йўқ. Агар тўхтатсам қолган 28 куним қазо ўрнига ўтадими ё мен қасддан рўзамни очган бўлиб, 60 кун тутиб бераманми? (Аллоҳдан ҳаё қилаяпман охиригача тутмаганим учун) 2. Қазо бўладиган бўлса узлуксиз 28 кун тутишим керакми? Умуман, мана шу вазиятда нима қилишим керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ётишдан олдин таомингизни ўзингиз тайёрлаб ётинг. Тадбирли бўлингда. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:22 | Савол-жавоблар | 146 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar