Рўзадор аллергияга спрей ишлатса
Ассалому алайкум! Бурнимда аллергиям бор. Ҳаво йўллари ёпилиб қолади. Нафас ололмай қоламан. Спрей дорисидан кунига 2-3 марта фойдаланаман. Ҳозир рўза тутаяпман. Спрейдан фойдалансам бўладими? Рўзам очилиб кетмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Очилиб кетади. Атирга ўхшаб ҳидлайдиган доридан фойдаланинг. Дори томизса ёки спрей сепилса рўза очилади. Сиз худди совунга ўхшаб бурун тешикларига суртса димоғини очадиган дори бор ўшандан фойдаланинг. Агар топа олмасангиз томизадиган дорингизни бирор латта ёки салфеткага теказиб, буруннинг ичга суртиб юборсангиз ҳам димоғингизни очади. Агар бунда ҳам очилмаса, рўзани ҳам тутинг, эҳтиётан фидясини ҳам беринг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:22 | Савол-жавоблар | 145 | Рўза