Рўза тутиш дуосини кечроқ ўқиш

Ассалому алайкум! Мисол учун, рўза тутмоқлик учун саҳарлик вақтида бир одам овқатланиб бўлгач, ҳали саҳарлик дуосини ўқимасдан ўзини ёмон ҳис қилса (бош ёки қорин оғриғи), мазаси яхшилангандан сўнг оғиз ёпиш дуосини (ҳеч нарса емаган ҳолда, рузани қазо қилмаслик учун, қуёш чиққандан сўнг) ўқиши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Халқимизда “Кеч қолган одам бир ҳўплам сув ичиб бўлса ҳам оғзини ёпиб олсин” деган гап бор. Бу қайси бир лаънати инсоннинг гапи эканлигини билмаймиз. Бир хўплам сув ичиши билан ўша кунги рўза, рўза бўлмайди. Кеч уйғонган одам емайди ҳам, бир хўплам ҳам сув ичмасдан ният қилиб олаверади. Биз жавобни қўполроқ ёзишга ҳаракат қилдик, шояд инсонларнинг зеҳнида ўрнашиб қолса. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:25 | Савол-жавоблар | 148 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar