Апрел ёмғир(найсон) ҳадиси борми?
Ассалому алайкум! Бир қариндошим савол сўраб беришимни илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом менга ўргатди. Сизларга уни айтиб бераман, ким (найсон) апрелда ёмғир ёғганида сувидан олиб, 70 мартадан фатиҳа, оятал курсини, фалақ, нас, кафирун, сураларини ўқиб дам солиб ичса эркак ва аёл бепушт бўлса фарзанд кўради, фалаж бўлмайди, танадаги бор касалликлар тузалади, дейилибди. Телеграмдан келган хабар экан. Шундай мазмунда ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Агар тўқима дейилса, тўқима бўлиши учун ҳам санади бўлиши керак. Бу гап ҳеч қайси ҳадис китобларирда келмаган. Баъзи жойларда шу маънодаги гап "шиаларнинг китобларида бор" дейилган экан. Шиаларнинг Зодул Обидин деган китобида бор экан, лекин китобнинг муаллифи ёлғонда айбланган. Санадини зикр қилган одамлар ҳам "мажҳул(номаълум) одамлар" дейилган. Бу асли йўқ гап. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:30 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳадислар