Ижарачини хайдаб юбориш

Ассалому алайкум! Ман жой ижарага олганийдим. Ҳар ой ўз вақтида ижара ҳақини тўлаб келаман. Апрел ойи учун ижарачи пул тўлашимни сўраябди. Ман 20-мартдан бери ишламаямман, карантин бўгани учун. У ё пул тўлайсан ё шу 3 кун ичида чиқиб кетасан дивотти. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ижарага олганлар самовий офат туфайли ишдан тўхтаб қолсалар ижарага берган киши ижара ҳаққини сўраши адолатдан эмас. Мабодо ижарага олган киши дангасалик қилиб ёки иш юритишни билмай ижарага олган нарсадан фойдалана олмаса ижара ҳаққини тўлаши шарт. Масалан бир киши уйни ижарага олиб, бирор бир самовий офат рўй бермасдан у уйдан фойдаланмаса ҳам ижара ҳаққини тўлаши керак. сиз айтган ҳолат ҳам самовий офат турига киради. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:38 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar