Муомала чегараси

Ассалому алайкум! Номаҳрам эркак ва аёлнинг ўзаро муомала қилиш чегараси қандай? Бирор эркак ёки аёл бошқа бир аёл ёки эркакга уй юмушлари, оилавий муаммолари, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсалари ҳақида, иш ўқиш ва бозордаги муаммолар юзасидан ва шунга ўхшаш нарсаларни гаплашишлари мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зино урчиган ҳозирги фитна замонида бундай суҳбатлар ёмон оқибатларга олиб келади. Зарурий иш юзасидан муомала қилиш керак, тамом. Бошқа мавзуларга ўтмаслик керак. Валлоҳу аълам!

11 Сентабр 2023, 23:06 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar