Жума намозини онлайн ўқиш
Ассалому алайкум! Ҳозирда коронавирус сабабли масжидларда жамоат намозлари ўқилмаяпти. Россияда жума намозини онлайн ўқиш мумкин дейилмоқда. Яъни имом 2-3 киши билан жамоат бўлиб жума намозини ўқийди, қолганлари уйларида ёки ишхоналарида уларга тўғридан-тўғри эфир орқали иқтидо қилиб ўқийди. Шундай қилиб ўқишимиз тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш мутлақо тўғри эмас. Намозни дуруст бўлиш шартларидан бири жамоат ҳар қандай ҳолатда имомнинг ҳолатидан хабардор бўлиб туришидир. Сиз айтган суратда эса свет ўчиши билан у шарт топилмай қолади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:41 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз