Маст одамни намоздан қайтариш

Ассалому алайкум! Бир дўстим озроқ ичкиликка ружу қўйган эди. Уни йўлдан қайтариш мақсадида жума куни жума намозига бирга боришга ваъдалашган эдик. Жума куни жума намозидан олдин дўстим уйимга келди, озроқ ичиб олган экан. Нима қилишни билмай мажбур тахорат қилиб масжидга чиқдик. Намоздан қайтаришга ва қайтарсам яна ичишини билиб қўрқдим. Қолверса ваъда берган эдим. Мен билмай гунох қилдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилибсиз. Шундай қилиб бошланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:03 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar