Ажралмада ғусл

Ассалому алайкум! Гарчи бунга ўхшаш савол олдин берилган бўлса-да, лекин кўнглим хотиржамлиги учун сизларга яна бир бор мурожаат этмоқдаман. Уйқудан уйғонганда суюқлик хоҳ ҳирсий тушлардан бўлсин хоҳ ўзи келган бўлсин ғусл қилинишига сабаб бўлади дейилибди. Ахир аёлларда шамоллаш ҳам сабаб бўлиши мумкин, қолаверса қин доим намланиб туриши бу нормал ҳолат. Аёлларда ўз-ўзидан ҳирсга берилганда (уйғоқ ҳолатда) выделения келиши ҳамда шунчаки (уйқу вақтида) келишида ҳусл вожиб бўладими? Балки аёллар учун динда бирор енгиллик бордир? Ўзим ҳам 5 вақт намозни канда қилмайман Аллоҳга шукур. Баъзан ҳирсдан ҳам суюқлик келади. Бунда ғусл вожиб бўладими? Унда оила аъзолар орасида тушунмовчилик келиб чиқсачи? Ёки шунчаки суюқлик келишида ғусл қилиш шартми? Аёлларга бунчалик қийинчилик юлкатилган бўлиши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ҳам зийрак бўлиши керак. Намликларни ажрата оладиган даражада тажрибалар қилиши керак. Ҳамма хирс билан чиққани ҳам маний бўлавермайди. Мазий бўлиши ҳам мумкин. Ҳамма уйқудан олдин нимадан таъсирланганини ўзи билади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:48 | Савол-жавоблар | 175 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar