Ҳайз холатида бола бўлиши

Ассалому алайкум! Ҳайз холатида яқинлик қилиш харом ишдир, лекин яқин дугонам (диний илми суст) бир гапни эшитиб қўрқиб мендан сўради. Ҳайз холатида қилинган яқинлик харом ва ўша пайт бола бўлса хунаса бўлади дейилган. У хозир фарзандли ва бола бўлишидан олдин хайз холатини 2-кунида эри билан яқинлик қилган экан. Ундан кейнги ой хомила бўлган экан(албатта бундай қонун қоидаларни билмай). Аллоҳ Ўзи кечирсин хозир жуда хам пушаймонда, намоз бошлаб доим ибодат ва истиғфорда.. Билмай қилинган хатода боласи келажакда хунаса бўладими? Доим истиғфор, тавба айтиб фарзандини дуо қилади, юрагига қўрқув тушган, нима қилсин? Бу холатда бошқа бирор қилиш керак бўлган амаллар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта тавба қилади, қолганини энди Аллоҳ Ўзи билади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:51 | Савол-жавоблар | 168 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar