Закот ва қурбонлик бизга вожибми?
Ассалому алайкум! Оиламизнинг пули нисобга етган, аммо насиб қилса мен 1 ойдан кейин чет давлатга ўқишга боришим керак, унинг ҳаражатлари бор. Бундан ташқари бу йиллик закотни ҳам ҳали бермадик. Шу ҳолда қурбонлик вожибми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закотни ҳам берасизлар қурбонликни ҳам қиласизлар. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли ҳам аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ. عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَال:َ انْتَهَيْتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ أَوْ وَالَّذِي لَا إِلَهَ غَيْرُهُ أَوْ كَمَا حَلَفَ مَا مِنْ رَجُلٍ تَكُونُ لَهُ إِبِلٌ أَوْ بَقَرٌ أَوْ غَنَمٌ لَا يُؤَدِّي حَقَّهَا إِلَّا أُتِيَ بِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مَا تَكُونُ وَأَسْمَنَهُ، تَطَؤُهُ بِأَخْفَافِهَا، وَتَنْطَحُهُ بِقُرُونِهَا، كُلَّمَا جَازَتْ أُخْرَاهَا رُدَّتْ عَلَيْهِ أُولَاهَا حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ النَّاسِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб бордим. У зот:
«Жоним Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, ёки Ўзидан бошқа Илоҳ йўқ бўлган Зот билан қасамки» ёки шунга ўхшаган бир қасам ичдилар-да:
«Кимнинг туяси ёки қорамоли ёки қўйи бўла туриб, ҳаққини адо қилмаса, албатта, қиёмат куни ўшалар энг катта ва семиз ҳолида келтирилади. Улар уни туёқлари билан депсайдилар, шохлари билан сузадилар. Қачон унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай давом этади», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу маънодаги ҳадислар сал аввалроқ, қиёмат куни закот бермаган одамнинг бошига тушадиган азоб-уқубатлар баёнида келди ва миқдори эллик минг йилча бўлган ўша кунда улар тинимсиз азобга тортилиб туришлари баён қилинди.
Баъзи имкони бор кишилар зиммаларига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик ҳақида заррача ҳам фикр юритмайдилар. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ وَجَدَ سَعَةً لِأَنْ يُضَحِّىَ، فَلَمْ يُضَحِّ، فَلاَ يَحْضُرْ مُصَلاَّنَا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин», дедилар ”.
Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.
Бу ҳадисдан қанчалар норозилик аломати зоҳир бўляпти. Ҳар қандай мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг норозиликларига бардош қила олармикин? Бу норозилик, зиммасига қурбонлик вожиб бўла туриб, қурбонлик қилмаган кишилар учундир.
Намозгоҳ ўзи шундай жой-ки, ҳатто зиммасига намоз ўқиш вожиб бўлмаганлар ҳам бу ерга жамланишга тарғиб ва ташвиқ қилинади. Бу ҳукм исломнинг аввалида бўлган эди. Ўша пайтда ҳайз кўрган аёллар ҳам намозгоҳда ҳозир бўлишарди. Аслида эса ҳоиза аёлга ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Лекин бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларигагина хос бўлиб, кейинчалик фитналар хавфининг олдини олиш учун бекор қилинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига эътибор беринг, у зот “Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин” деб ҳукм қилмоқдалар.
Қурбонлик қилмайдиган кишидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчалик нафратланганликлари маълум бўлди. Бундай шахсга мусулмонлар намозгоҳининг яқинига ҳам йўламаслик ҳукми берилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга заррача ҳам муҳаббати бўлган киши учун бу гап жуда қаттиқ гап! Лекин афсуски, қурбонликка шу қадар таъкид бўла туриб ҳам баъзи кишилар бу борада бепарволик қилишмоқда. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 17:08 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар