Дадам ёмон ҳолатда вафот этдилар

Ассалому алайкум! Бу саволни ёзиш менга оғирлик қилди аммо сўрашга журъат этдим. Дадам бизни 5ёшлигимда ташлаб кетганлар, кейинчалик ҳам кўп азоблар берганлар, бизга ёрдам ҳам бермаганлар, бирор марта ҳол аҳвол сўраб келмаганлар. 4 йил олдин дадам вафот этдилар. Вафотлари жуда аянчли бўлди, дўстлари билан сув ҳафзасига бордилар ва у ерда улар билан ароқ ичишди, кейин тепадан сувга сакраганларида бошлари билан тош устига тушдилар ва оқар сув бўлганлиги сабабли сув уларни оқизиб кетди. Кейин 2кун қидирилгандан сўнг қўшни вилоят ҳудудидаги каналлардан биридан топилдилар.  Эшитишимга қараганда таналарини ювганда илвираб қолибди, буларни ёзиш қийин бўляпти. Кейин жаноза ўқилмасдан дафн этилдилар, чунки ўша пайт маст бўлганлар. Энди уларнинг тақдири қандай бўлади? Жаноза ўқилмай кўмилган инсон жаҳаннам қаърига ташланади деб эшитдим. Уларнинг ҳоли қандай? Қабрда ҳоллари қандай бўлади? Бундай инсонлар жаннатга киришлари мумкунми? Уларга қандайдир ёрдам берса бўладими дуо ва шу кабилар билан? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ким қандай яшаса шундай ўлади. У ёғи Аллоҳга ҳавола. Сиз дуоларда эслаб тураверинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:50 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar