Ҳайит жума кунига тўғри келса уч талоқ ечиладими
Ассалому алайкум! Сайтда сизларнинг жаҳл устида талоқ айтиб кейин ҳовурдан тушгач яна яшамоқчи бўлганларга берган жавобларингизни ўқиб чиқдик. Бир танишимнинг оиласида ҳам шу нарса рўй берган эди. Шу пайт эр 3 талоқ тушгандан кейин халолага рухсат бермаган. Яқин атрофдаги илм ахлига юзланишган. Улар шундай дейишибд: Қачонки хайт куни жума кунига тўғри келса қайта никохланиш жоиз деб. Кейин улар қайта никохланганлар. Шу воқеадан кейин 2 та фарзанд кўришган. Хозирда ёшлари катта бўлиб бу иш нотўғри деб ўйлашмоқда. Шу тўғрими? 2. Бу воқеадан кейин биринчи фарзандлари авто халокатга учраб оламдан ўти қолган. Ва ҳозирда 4 чи фарзандлари оғир бемор бунинг хаммаси шу хатони деб ўйлашлари тоғрими яъни улар қилган хатога Аллоҳ фарзан доғи билан жазолаши мумкинми? 3. Бемор аҳволи яхши эмас нима қилишса гунохларидан фориқ бўлишади? ва фарзандлари учун хар нарсага тайёрлар ва хозир ҳам бирга яшаб келишмоқда. Илтимос сизлардан бир ёрдам ва йўл кўрсатсаларин виждон азоби уларни қаттиқ қийнамоқда. Олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фатво берганлар нимага ёки қаерига қараб айтганларини тушунмадик. Чунки уч талоқни тушиш ёки тушмаслигига ҳайитни ҳам жумани ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фатво берганлар ўта оғир гуноҳ қилишибди. Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб ҳукм чиқаришибди. 2). Тезда эр хотинликларини тўхтатиш керак. Фатвони фатво аҳлидан сўраш керак. Ўзига домла номини ва чопонини кийиб олганлардан эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:55 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш