Ҳаром ишни қилганда Аллоҳ дейиш

Ассалому алайкум! Кечаги жума намози марузасида куфр мавзуси бўлди. Бунда айтилган бир гап мени ич этимни емирмоқда. Яъни "кимки бирон харом ишни(нарсани) харомлигин билиб туриб Бисмиллах деб қиладигон бўлса масалан ароқ ичаётиб бисмиллахни айтса куфр келтирган бўлади ва диндан чиқади деб айтдила имон домламиз (агар нотўғри эшитган бўлсам узр). Мен авваллари Хбетга кириб спорт ўйинларига пул тикардим харомлигини билардим фақат бу йўлдан чиқишга қийналар эдим. Аллоҳга шукр у ишни тарк этдим. Саволим ўша Хбетга кириб бул тикятганимда харомлигини билиб туриб бисмиллах деб айтган бўлсам диндан чиққан бўламанми? Ва бу холатди энди қандай йўл тутаман. (Аллоҳга шукр 5 вақт намоз ўқиман ўша пайтларда хам ўқир эдим, имкон қадар хайр эхсон қиламан. Қўрққаним шу амалларим хабата бўлдимикин бекор кетдимикин деб ич этимни еяпман). 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домла тўғри айтган. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани Аллоҳнинг номи билан деб бошлаш бу Аллоҳни ўта даражада таҳқирлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам куфр дейилган. Аммо куфрга чиқаришда уламоларимиз эҳтиёт бўлганлар ва “Бир одамнинг оғзидан куфр сўз чиқса унга буни ҳукмини тушунтирилади. Агар қайтса куфрга ҳукм қилинмайди. Агар давом этиб ўша сўзни айтаверса кофир бўлади” деб ҳукм қилганлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar