Қандай қилиб турмушимни сақлаб қолишим мумкин?
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан оиламизни сақлаб қолиш ниятимиз бор. Аммо қайнонам ва қайнотам бунга қарши. Ўртамизда фарзанд йўқ, лекин бир-биримиздан воз кечкимиз хам йўқ. Аммо қайнонам ва қайнотам эрим мен билан ажрашгиси йўқлигини яшаш нияти борлигини айтганида қайнонам ва қайнотам воз кечасан ажрашасан ва бошқа хотинга уйланасан деб айтишибди. Агар хотининг билан яшаш ниятинг бўлса оқ қиламиз оқпадар бўласан деб шарт қўйишибди. Шунинг учун хам турмуш ўртоғим менга келиб “Сени жонимдан ортиқ яхши кўраман, сени севаман. Аёлим бўлсанг хам лекин ота-онамни норози қилиб сен билан яшолмайман. Ота-онам оқ қилмаслиги ва оқпадар бўлмаслигим учун сен билан ажрашишга мажбурман” деб айтди. Ва мен билан ажрашиб, бошқа хотинга уйланиб, мен бўлса ажрашганимизадан 1ой ўтиб яна шарий никоҳдан ўтиб яшашини айтди. Шунга қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар фарзанд кўролмаслик айби сизда бўлса худбинлик қилманг. Уйланишига очиқ кўнгиллик билан рухсат беринг. Агар эрингиздан бўлса бу дунёдан насл қолдирмасдан ўтманг. Сиз ҳам бошқаси билан турмуш қуринг, шояд Аллоҳ сизга қиёматгача ортингиздан дуо қилувчи насл насиб қилса. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:00 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш