Ҳалол таом борасидаги музтар ҳолат
Ассалому алайкум Муҳтарам Устоз!Авваламбор Аллоҳдан Унинг ё‘лида ҳормай-толмай қилаётган барча ишларингизга мадад, барака ва енгиллик ато этишини ҳамда уларнинг ажрини О‘зи муносиб баҳолашини со‘раб қоламиз.Саволни Жанубий Кореанинг иммиграъия хизматига тегишли мамлакатда ноқонуний равишда юрган чэт элликларни о‘з юртларига қайтариб юборишдан аввал сақлаб турадиган, аксар тартиб ва шароитларига турмани эслатадиган жойларидан бирида бо‘лган биродарларимиздан бири ё‘лламоқда.========================================== Бу ерда ҳалол таом ҳақида гапиришга ҳожат ё‘қ. Эрталабга берадиган 2 та тухумнинг бирини нонуштага ва иккинчисини кечроқ еймиз. Ундан ташқари яна ейиш мумкин бо‘лган, биз билган бир нарса бор, у ҳам бо‘лса сувда пишган гуруч. Ҳафтада ба‘зан балиқ берилади. Мана шу иккита нарсанинг о‘зинигина исте‘мол қилаверганимиздан ва етарлича озиқлана олмаётганимиздан сал кам 1 ой ичида ҳолатимиз қийинлашмоқда. Албатта қувватни Аллоҳ беришига ва қолган нарсалар сабаб эканлигига ишонамиз. Айни дамда яна қиш фасли, камералар етарли даражда исимайди, ҳамюртлар билан бир жойга қо‘ймайди. Саволимиз шундан иборатки, биз ҳозир исте‘мол қилаётган нарсадан ташқари одатда бериладиган таомлар ко‘п, лекин фикримизча харомлиги аниқ бо‘лмаган, таркиби бизга то‘лиқ ма‘лум бо‘лмаганлиги учун биз шубҳалик деб қараётган нон маҳсулоти (булочка) бор. Назаримизда кундалик 2 та тухум ва сувда пишган гуруч билан бирга фақат шу нарсани ейиш мумкиндек. Лекин ушбу ҳолатда бизга уни исте‘мол қилиш мумкин ёки ё‘қлигини аниқ билмаганимиз учун олим кишидан со‘рашга қарор қилдик. Уни ейиш биз учун жоизми, жоиз бо‘лса бу борада қандай тартиб бор, жоиз бо‘лмаса қандай ё‘л тутган мақул деб маслаҳат берасиз?Жавобингиз учун аввалдан миннатдорчилик билдирамиз. ==========================================ПС: Ушбу савол кенг тарқалган ихтилофли масалалар сирасидан бо‘лмаганлиги ва тезроқ жавобга эҳтиёж сезилганлиги сабабли бирдан ортиқ олим кишига мурожаат қилинди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Одатда нон маҳсулотларининг кўпи ҳалол бўлади. Фақат сизларда шубҳа бўлса, унинг таркибига нима қўшилишини сўраб ўрганиш мумкин бўлса керак. Ўша сиз турган жойдаги масъулларга иложини қилиб ҳолатни тушинтириш лозим. Албатта, ҳолатдан узоқ бўлган одамга маслаҳат бериш осон. Аммо сизлар ўзингиз уринмасангиз қийин. Агар имкони бўлса, иложини қилиб ўша юртдаги ислом ташкилотларига мурожаат қилсангиз, ёрдам беришади. Мен уларнинг раҳбарларига айтиб қўйганман.
3 Май 2022, 12:32 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром