Аёлларнинг эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқишлари
Ассалому алайкум! Ёшим 23да. 5 вақт намозни имкон қадар адо этаман. Алҳамдулиллаҳ, Яқинда 21 ёшли укам ҳам намозга кирди. Мен унга иқтидо қилиб намоз ўқиганим афзалми? 2. Аёлларнинг эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқишлари ҳақида деярли илмга эга эмасман. Қидириш хизматидан ҳам етарлича маълумот топа олмадим. Шу ҳақда маълумот бера оласизми? 3. Мен она тили фанидан университетга абитуриэнтлар тайёрлайман. Баъзи ҳолларда намоз, ибодат, умуман ислом илмига қизиқувчи абитуриэнтларимга сизлардан ўрганганларим асосида қўшимча билимлар ҳам бериб бораман. Лекин бу уларга она тили фанини ўргатиш учун ажратган вақтим ҳисобидан бўлади ва улар бу вақт учун менга пул тўлашади. Мени ўйлантираётгани шуки, бошда келишувимизда уларга фақат она тили фанига оид билимлар бериш учун вақт ажратишим ва улар шу вақт учун пул тўлашлари айтилган. Бу қилаётган ишим савоб эканлигини биламан. Лекин уларнинг ота-оналари фақатгина фанга оид билим беришим учун пул тўлашади. Шу ҳолатда менинг олаётган пулим ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тажвидига қаралади. Сиздан тажвиди яхши бўлса иқтидоингиз жоиз. 2). Буни ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аёллар эркакалардан тўлиқ бир саф орқада туриб фалон намозни ўқишни иқтидо қилдим ушбу имомга деса бўлди. 3). Сиз тарғиб учун ҳам баъзи бир миқдорда пулидан қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:02 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар