Фарз номозида Фотиҳа сураси ҳақида

Ассалому алайкум! 8 йиллик қазо намозларим бор, АлҳамдуЛиллаҳ ҳар куни қазо намозларимни ўқийман деб ният қилдим. Бир танишим фарз намозларида учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқимасдан, иккинчи ракатдан сўнг тургандан кейин азгина туриб (Фотиҳа сурасини ўқимасдан) рукуга кетса бўлади деди. Бу нарса фиқҳий манбаларда келтирилган экан ва мустаҳаб амал экан. Шу масалада ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шеригингиз айтгандек қилса ҳам намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:03 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar