Дискни фойдаланиш учун бериш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» номли асарларининг МП3 диски бор. Ушбу МП3 дискдаги асарларини яқин дўстимга фойдаланиш учун бермоқчиман, аммо дискда «Муаллиф рухсатисиз нусха кўчиришнинг барча турлари, иқтибос олиш ва сотиш шаръан харом, қонунан ман этилади» деган ёзувини ўқиб қолдим. Сизлардан илтимос юқоридаги масалага ойдинлик киритишда ёрдам берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фойдаланишга бериб туришингиз мумкин. Лекин кўчирилмасин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:27 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фойдаланишга бериб туришингиз мумкин. Лекин кўчирилмасин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:27 | Савол-жавоблар | 134 | Долзарб саволлар