Ҳайз пайтидаги алоқа
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Яқинда уйланганман. Аёлим одатда ойда 4 кун ҳайз ҳолатида бўлар эди. Кеча(ҳайз ҳолатининг 5-куни) ҳайзи тугаганини айтиб, ғусл қилди, сўнгра қўшилдик.Орадан 2 соат ўтгач эса яна ҳазй қони келганини айтди... Энди биз нима қилишимиз керак? Бу гуноҳнинг каффорати борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳолатда ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Сизлар шариатга тўғрилаб иш қилгансизлар.
27 Апрел 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш