Қўшни чўчқа боқса

Ассалому алайкум! Биз яқинда ховли уй олдик ўша ердаги қўшнимиз чўчқа боқаркан биз қурилишни хам бошлаб юборгандик қўшнимизни миллатини татар дийишканди уйида чўчқа боқишидан хабаримиз бўлмаганди. Шуни эшитканимдан бери ўша ховли уймизга кўчиб боргим келмай қолди. Энди нима қилсак бўлади, ён қўшнимизни уйида чўчқа бўлса бизни ибодатимиз иймонимиз сустлашиб қолишидан қўркаман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чўчқа боқиш, уйда сақлаш, унинг гўштини ейиш, терисидан фойдаланиш, сотиб тижорат қилиш ҳаромдир. Қўшнингиз бу иш билан шуғулланаётган бўлса гуноҳи ўзигадир. Сизларнинг ибодатингизга бунинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

18 Июл 2022, 22:40 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar