Тажвидсиз ўқиган намозларим
Ассалому алайкум! Намоз ўқиш учун сураларни ёд олётганимда крил харфида ёзилган китобдаги таржимадан сураларни овозли ёзилганидан фойдаланиб ёд олганман. Ўқиган намозларим тажвид қоидаларини билмаганим учун қабул бўладими? Вақтида ўқилмаган қазо намозларим бор. Хозир иккиланиб турибман тажвид қоидаларини билмаганим учун қазо намозларимни ўқишга иккиланиб турибман. Тажвид қоидаларини ўрганиш учун 3 ойлик курсга ариза топширган эдим. 2 ёки 3 йилда навбатиз келади дейишди. Тажвид қоидаларини ўргангунимча 5 махал намозни ва қазо намозларимни ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тезроқ араб тилида ўқишни ўрганиш ҳаракатида бўлинг, ҳозирги кунда араб тили курсларига бориб араб калималарини талаффузини ўрганиш мумкин. Ўрганиш сизнинг зиммангизга фарзи айн. Тўлиқ ўргангунингизча ўқиган намозларингизни қайта ўқимайсиз. Қазоларингизни ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:03 | Савол-жавоблар | 183 | Намоз